Ҳуқуқ ҳимоячилари: Асад режими Сурияда ҳарбий жиноятлар содир этган
Amnesty International ташкилоти Башар Асад тарафдорларининг ҳаракатларини қоралаб чиқди. Башар Асад режими Россия қўллаб-қувватлаши билан Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида ҳарбий жиноятлар содир этган, дейилади Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маърузасида.
Сурияда март ойида 145 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди – ҳуқуқ ҳимоячилари
Сайёрамиз бўйлаб коронавирус тарқалиши билан, сўнгги бир неча йил давомида барча янгиликлар кун тартибида биринчи ўринда бўлиб келган урушлар иккинчи эмас, балки ҳатто ўнинчи ўринга тушиб қолган. Ваҳоланки, айни пайтда Суриядаги уруш давом этмоқда.
Миср ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши курашиш усулини ўйлаб топдилар
Миср раҳбарияти мамлакат ҳукуматини инсон ҳуқуқларини бузишда айбланишдан ҳимоя қилиш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш кузатув ташкилоти ташкил қилди, деб хабар беради Associated Press. Янги структура инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳукумат позициясини тушунтириб беради, шунингдек, Мисрдаги вазият ҳақида жаҳон ташкилоти маърузсини тайёрлашда БМТ билан ҳамкорлик қилади.